Gujum. uz: Мақом маликасини қутлаймиз!

0
147
марта кўрилган.

«Ўзбекистон Қаҳрамони» унвони ва «Олтин Юлдуз» медали биринчи бора 1995 йили берилган. Ўтган  йигирма олти йил ичида ушбу юксак давлат мукофотини юртимиздан юздан ортиқ киши олишга муяссар бўлди. Уларнинг ўн олти нафари аёллардир. Давлатнинг юксак мукофотини ўн еттинчи бўлиб олиш бахти – мақом маликаси Йўлчиева Муножатхонга насиб қилди.

Бу йил Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармони билан 4 нафар юртдошларимиз, хусусан, Юнус Ражабий номидаги Ўзбек миллий мусиқа санъати институти «Мақом хонандалиги» кафедраси профессори Йўлчиева Муножатхон Абдувалиевна ҳам юксак эътирофга сазовор бўлди.

Шу муносабат билан мақом ханандалигида ўзига хос мактаб яратган устоз санъаткорни Ўзбекистон маданият вазирлиги вакиллари, шахсан вазир  Озодбек Назарбеков давлатимиз раҳбари номидан самимий қутлади.

Журналист сифатида кузатганим шуки, Муножатхон Йўлчиева ўз меҳнати, сабру-қаноати ва устозлари ўгити билан санъат оламига кириб келди, элга –юртга садоқат билан хизмат қилди. Ўзбекистон халқ артисти Муҳаммаджон Мирзаев, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Шавкат Мирзаевга нафақат яхши шогирд, балки, фарзандидек азиз бўлиб қолди. Бир умр ёнларида ҳамнафас бўлди, уларнинг ҳар бир сабоғига ҳам ҳаётда, ҳам ижодда амал қилди. Шунинг учун ҳам бугунгидек муваффаққиятларга эриша олди.

Мақом маликасининг инсоний фазилати ва ўз касбига сидқидилдан хизмат қилиши, тинимсиз изланишлари бугун санъатга қадам қўйган кўплаб ёшлар учун ибрат мактаби бўла олади.

Ўзбек халқининг миллий мақомини, шу билан бирга ҳақиқий ўзбек аёли сиймосини бутун дунёга танитган, мақом маликаси номига муносиб бўлган Муножатхоним Йлчиевани Gujum. uz таҳририяти шахсан ўзимнинг номимдан ушбу юксак унвон билан чин дилдан самимий муборакбод этамиз!

Раъно Зарипова, Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган журналист

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.