Гулнора Маруфова Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирининг биринчи ўринбосари этиб тайинланганлиги ҳақда вазирлик матбуот хизмати хабар берди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 3 июлдаги қарорига асосан Маруфова Гулнора Маҳмудовна Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди.
Гулнора Маруфова 1956 йил 26 апрелда Фарғона вилоятида туғилган.
2004 йилдан 2020 йилнинг февраль ойига қадар Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси раиси ўринбосари, 2020 йилнинг февраль ойидан шу вақтга қадар Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги Ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар билан ишлаш бошқармаси бошлиғи лавозимда ишлаб келган.
Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаб келган Эльмира Боситхонова Соғлиқни сақлаш вазирлигига вазир ўринбосари вазифасига қайтди.