Ҳ. Қўчқарова: Жорий йилда ажратилган маблағлар мактаб, тиббиёт ва мактабгача таълим муассасаларини таъмирлаш ҳамда жиҳозлашга йўналтирилади

0
122
марта кўрилган.

Халқимизнинг турмуш даражасини яхшилашда, ҳудудлардаги мавжуд муаммоларни бартараф этишда жойларда туман ҳокимлиги ва маҳаллий кенгаш депутатларининг тизимли ишлари йўлга қўйилган. Хокимлик вакиллари ва маҳаллий кенгаш депутатлари фуқаролар билан учрашиб, уларнинг мурожаатлари асосида ижтимоий-иқтисодий соҳада ўз ечимини кутаётган муаммолар хал этиб келинмоқда.

Сергели тумани ҳокимлигида туман хокими Э.Шукуров, Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши депутатлари И.Рафиқов, С.Турсунов, H. Қўчқарова, сектор раҳбарлари ва хоким ўринбосарлари иштирокида ўтказилган йиғилиш туманнинг ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурида белгиланган вазифаларнинг ижросини таъминлашга бағишланди.

Йиғилиш давомида шунингдек, Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши депутатларига маҳаллий бюджетдан ажратилаётган маблағларни манзилли йўналтириш бўйича таклифлар ҳам кўриб чиқилди. Жорий йилда ажратилган маблағларни умумий ўрта таълим мактаблари, тиббиёт муассасалари ва мактабгача таълим муассасаларини таъмирлашга ҳамда керакли жиҳозларни  олишга йўналтириш  бўйича келишиб олинди.

Ҳ. Қўчқарова, Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши депутати 

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.