“Ҳамшира-2018” республика кўрик-танлови ғолиблари тиббиёт олий ўқув юртларига имтиёзли асосда ўқишга қабул қилинади

0
725
марта кўрилган.

Пойтахтимизда “Ҳамшира-2018” республика кўрик-танловининг финал босқичи бўлиб ўтди. Танловнинг финал босқичида Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоят босқичларида ғолиб бўлган 14 нафар ҳамшира қизлар ўзаро беллашди.

“Ҳамшира-2018” танловининг ўтган йиллардан фарқи шуки,  танловни ўтказиш тартиби, баҳолаш мезонлари янада такомиллашди. Танловда асосий эътибор ҳамшираларнинг билими, интеллектуал ва касбий салоҳиятига қаратиладиган бўлди. Шунингдек, иштирокчиларнинг тиббиёт билан бирга мамлакатимиздаги сиёсий жараёнлар, соғлиқни сақлаш тизимидаги ислоҳотларга дахлдорлик туйғуси, фаол фуқаролик позицияси баҳолашнинг муҳим мезонларидан этиб белгиланди.

Танловда Республика Шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Андижон вилоят филиали Марказий қабулхона бўлими ҳамшираси Дилноза Холиқова биринчи ўрин совриндори бўлди.  Зомин туман тиббиёт бирлашмаси Юқумли касалликлар бўлими ҳамшираси Ҳолида Юсупова иккинчи, Республика Шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Фарғона вилоят филиали Қабул диагностика бўлими ҳамшираси Марҳабо Абдукаримова учинчи ўринга сазовор бўлди. Ғолибларга  диплом ва қимматбаҳо совғалар тақдим этилди.

Анъанага мувофиқ, бу йил ҳам “Ҳамшира-2018” танловида биринчи, иккинчи, учинчи ўринни қўлга киритган ғолиблар тиббиёт олий ўқув юртларига имтиёзли асосда ўқишга қабул қилинади.

Р. Сапоева

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.