Ўзбекистон Республикаси Президентининг Олий Мажлисга тақдим этган Мурожаатномасидан:
Шу билан бирга, илм-фан, маданият, санъат ва адабиёт соҳаларида сидқидилдан хизмат қилаётган юртдошларимизни моддий ва маънавий қўллаб-қувватлаш, жумладан, уларнинг уй-жой, ижтимоий ва тиббий шароитларини яхшилаш, гонорарлар миқдорини ошириш, ёш истеъдод эгаларининг салоҳиятини юзага чиқариш бўйича қабул қилган барча қарорларимизнинг ижроси албатта таъминланади.
Нега деганда, ҳақиқий олимлик, ҳақиқий ижодкорлик – бу игна билан қудуқ қазишдек машаққатли иш. Буни билган одам билади, билмаган билиб олиши зарур.