Ҳар кунинг Наврўз бўлсин, жонажон Ўзбекистоним!

0
153
марта кўрилган.

Тошкент шаҳар “Билим” ахборот-кутубхона марказида, “Ҳар кунинг Наврўз бўлсин, жонажон Ўзбекистоним!” шиори остида давра суҳбати  бўлиб ўтди.

Тадбирда  наврўз байрамини тараннум этувчи  назм ва наволар янгради. Давра суҳбатида  Халқ таълими аълочиси, педагог, шоира Х. Садинова, Муқимий номидаги Ўзбекистон давлат мусиқали театри актрисаси, эркин режиссёр М. Мамадалиева, Ўзбекистон телерадикомпанияси ходими, журналист Ш. Азизов ва  Чилонзор МФЙ фаоллари, ”Оқила аёллар” ҳаракати етакчи аёллари ташриф буюрдилар.

Давра суҳбатини “Билим” АКМ директори  Н. Каримова очиб, барчани миллий қадриятларимиз, анъаналаримизни акс эттирувчи Наврўзи айём билан муборакбод этди.  Шоира Х. Садинова ўзининг ажойиб, жозибадор шеърлари билан даврадагиларни баҳраманд қилди.

Тадбир давомида, маҳаллалар “Оқила аёл” етакчилари Н. Минбаева, М. Хамраевалар чиройли тилакларини билдирар эканлар, анъаналаримизни ифода этувчи қўшиқлардан  ҳиргойи этиб, даврага кўтарингки кайфият улашдилар.

Муқимий номидаги Ўзбекистон давлат мусиқали  драма театри актрисаси М. Мамадалиева эса доира чалиб, дилрабо қўшиқларидан ижро этди.

Шунингдек, “Навбаҳор” маҳалла раиси И. Собиров меҳмонларни табриклаб, келгусида бундай тадбирларни яна ҳамкорликда ўтказиш давом этишини таъкидлади. Ш. Азизов барча аёлларни ва онахонларни чиройли шеърлар, ўзининг гўзал қалб сўзлари ила қутлади.

 Тадбир сўнгида, ”Билим” АКМ мутахассислари томонидан тайёрланган Наврўз анъаналарини акс эттирувчи видеоролик намойиш этилди.

Давра суҳбати жуда мазмунли ва байрамона кайфиятда ўтказилиб, йиғилганларда катта таассурот қолдирди.                                  

 Д. Раҳимбобоева, Тошкент шаҳар «Билим» АКМ хизмат раҳбари

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.