Туркиянинг Истанбул шаҳрида эркин кураш бўйича халқаро мусобақа бўлиб ўтмоқда. Унда Ўзбекистон жамоаси ҳам қатнашмоқда.
Қувонарлиси, оғир вазндаги полвонимиз, Токио Олимпиадаси лицензианти Ҳасанбой Раҳимов (-125 кг) мусобақада бронза медали совриндори бўлди. Бронза учун кечган баҳсда Ҳасанбой Раҳимов Туркиялик Ҳусайн Живелекка қарши гиламга чиқди ва рақибини мағлуб этди.
Шу тариқа, Ўзбекистон терма жамоаси ҳисобидаги медаллар сони тўрттага етди. Эслатиб ўтамиз, бундан аввал мусобақа доирасида ҳамюртларимиз Илёс Бекбулатов (-70 кг) олтин, Ғуломжон Абдуллаев (-57 кг) кумуш ва Магомед Ибрагимов (-97 кг) бронза медалларини қўлга киритишган эди.
Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси Матбуот хизмати