“Ўзбекистон ҳаво йўллари” Миллий авиакомпаниясида ҳаво кемасида тақдим этиладиган янги таомларнинг биринчи тақдимоти бўлиб ўтди. Тақдимот маросимидан олдин Тошкентнинг етакчи ресторанлари: Caravan Group ресторанлар тармоқи, «Navroz», «Moviy gumbazlar», «Tryufel», «Aprel», «Sal Sal» ва бошқа ресторанлар вакиллари саҳн овқатлари тайёрлайдиган “Ketring” Давлат унитар корхонасига ташриф буюришди.
Рестораторлар олдиндан саҳн таомларига қўйиладиган санитария –гигиеник меъёрлар ва талаблар, таом тайёрлашнинг ўзига хос технологик жараёни, таомларни сақлаш, иситиш ва тақдим этишнинг ўзига хос жиҳатлари билан таништирилди.
Caravan Group ресторанлар тармоғи биринчи бўлиб авиайўловчилар учун саҳн таомлари турларини такомиллаштириш ғоясини ва таомлар намуналарини тақдим этди. Авиакомпания мутахассислари диққатига бизнес класс учун учта вариантдаги ва иқтисодий класс учун икки вариантдаги таомлар менюси таклиф этилди. Caravan Group технологлари томонидан 50 хилга яқин маҳсулот тури таклиф қилинди.
Хабар uzairways.com сайтидан олинди.