Ҳазрат Алишер Навоийнинг бебаҳо хазинаси асрлар оша дилларни нурлантириб келмоқда

0
210
марта кўрилган.
Навоий шаҳар Ёшлар марказида Алишер Навоий таваллудининг 578 йиллигига бағишланган “Алишер Навоий ижоди санъат ва маданият кесимида” мавзусида республика илмий-амалий конференцияси бўлиб ўтди.
 
Таниқли олимлар,  шоир ва ёзувчилар, мўйқалам усталари, ёшлар иштирок этган тадбирда буюк мутафаккир Алишер Навоий яшаган давр маданияти, санъати, улуғ шоир ижоди, асарларида бадиий қаҳрамонлар тасвири, образли ифодалар каби мавзуларда маърузалар тингланди.
 
Навоий шаҳридаги санъат галереясида “Ҳазрат Алишер Навоийнинг бебаҳо хазинаси” номли республика рассомлари кўргазмаси иш бошлади. Навоийхонлик ойлиги доирасида давом этадиган мазкур кўргазмада мамлакатимизнинг  таниқли рассомларин билан бирга ёш ижодкорларнинг ижодий ишлари намойиш этилмоқда.
 
Кўргазманинг очилиш маросимида Ўзбекистон халқ рассоми, Ўзбекистон Бадиий академияси раиси Акмал Нур Алишер Навоийнинг ижод йўли, асарларида ватанпарварлик ва маърифатпарварлик ғоялари, гўзаллик ва эзгулик туйғулари уйғунлиги, ёшлар тарбиясида тутган ўрни хусусида сўз юритди.
 
Тадбир доирасида Навоий асарлари қаҳрамонлари сиймосини яратиш бўйича ёш рассомлар ўртасида ўтказилган вилоят кўрик-танлови ғолибларини тақдирлаш маросими ўтказилди.
Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.