Ҳокимлар мурожаатлари: ИҚТИСОДИЙ, ИЖТИМОИЙ ЎСИШ САРИ

0
205
марта кўрилган.

Хоразм вилояти халқ депутатлари шаҳар ва туман кенгаши сессияларида ҳокимларнинг мурожаатлари эшитилди. Ҳокимлар 2021 йилда белгилаб олинган дастур ва йўл хариталари асосида ҳудуднинг ижтимоий-иқтисодий ривожланиши борасида амалга оширилган ишлар ва эришилган натижаларга атрофлича тўхталиб ўтдилар.

Туман раҳбарлари ўз мурожаатларида ҳудудни 2022 йилда ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича белгилаб олинган устувор вазифалар, шунингдек, “Хоразм вилоятини 2022-2026 йилларда ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастури”га асосан  худудий инвестиция дастури доирасида 2022 йилда ўзлаштирилиши кутилаётган муҳим объектлар, бунинг натижасида яратиладиган янги иш ўринлари  ҳақида ҳам атрофлича тўхталдилар.

Туманларда “Янги Ўзбекистон” массивини барпо этиш,  “маҳаллабай” ишлаш тизимини ривожлантириш ҳисобидан жойларда аҳолининг ўзини-ўзи иш билан таъминлаш масалаларини ривожлантириш, “Темир дафтар”, “Ёшлар дафтари” ва “Аёллар дафтари”га киритилган фуқароларнинг муаммоларини ҳал қилиш борасида амалга ошириладиган ишлар ҳақида сўз юритилди.

Сессиялар якунида ҳокимлар ҳисобот ва истиқболли режалар юзасидан депутатлар ва журналистларни қизиқтирган саволларга жавоб беришди. Хусусан, бугунги кунда аҳоли ҳаётини яхшилаш учун долзарб бўлиб турган маҳаллий бюджет маблағларидан мақсадли ва оқилона фойдаланишда жамоатчилик назоратини йўлга қўйиш, янги иш ўринлари яратиш, камбағалликни қисқартириш, кредитлар ажратиш ва арзон турар жойлар қурилиши ҳамда фуқароларга ер ажратиш билан боғлиқ масалалар кенг муҳокама этилди.

Сессиялар олдидан ҳудудларда ишлаб чиқарилаётган саноат ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари, ҳунармандчилик кўргазмалари ташкил қилинди.

Журналистлар ва блогерлар учун туман ва шаҳарлардаги  ишлаб чиқариш корхоналарига, тадбиркорлик объектларига, мактаб ва мактабгача таълим муассасаларига пресс-турлар ташкил қилинди.

Дилбар БЕКЧАНОВА, журналист  

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.