Ҳосилдор тут нави Президентимизда катта таассурот қолдирди

0
111
марта кўрилган.

Давлатимиз раҳбарининг «Andijan Silk.Co» қўшма кархонасига ташрифи чоғида «Марҳамат — 2017» тути ҳақида маълумот берилди.

Бу нав марҳаматлик олим Абдуфаттоҳ Мусурмонқулов томонидан маҳаллий «Ўзбекистон» ва Япониянинг «Ошима» навларини пайванд қилиш орқали ўстирилган. Унинг барглари катта ва ораси тиғиз, шунинг эвазига ҳосилдорлиги юқори. Масалан, оддий тутнинг бир гектаридан 20 тонна барг олинса, «Марҳамат — 2017» навидан 40 тоннагача барг олиш мумкин.

«Пиллачилик миллий қадриятимиз, бойлигимиз. Ундан уч мартагача ҳосил олиш, тайёр мато ишлаб чиқариб, катта даромад топиш имконияти бор. Бизга фақат озуқа — тут барги етишмайди. Аввалги тутлар қариган, ҳосилдорлиги пасайиб кетган. Пиллачиликни ривожлантириш учун мана шундай интенсив ва маҳсулдор навларни кўпайтириш керак» деди Шавкат Мирзиёев.

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.