«Ice City» муз саройи ишга туширилди

0
620
марта кўрилган.

 Пойтахтимизда қишки спорт турларига мўлжалланган  «Ice City» мажмуасининг очилиш маросими бўлиб ўтди. Унда Тошкент шаҳри ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев, лойиҳа таъсисчилари ва бошқа фахрий меҳмонлар иштирок этишди.

16 000 кв.м майдонда қад ростлаган ушбу «шаҳарча»да қор ўйнаш, сноубордда учиш ва хоккей ўйнаш мумкин. Муз саройида мухлислар учун алоҳида трибуна ҳам ташкил этилган. Ҳудудда +18 даража илиқлик ушлаб турилади.

Унда биринчи бўлиб ёш хоккейчилар иштирокида кўргазмали чиқиш намойиш этилди. Кейин эса «Бинокор» ва «Тошкент», шунингдек, «Ҳумо» ва «Семурғ» жамоалари ўртасидаги учрашув бўлиб ўтди.

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.