ICTWEEK Uzbekistan-2018” АКТ ҳафталигининг бошланиши муносабати билан матбуот анжумани бўлиб ўтди

0
88
марта кўрилган.

“ICTWEEK Uzbekistan-2018” АКТ ҳафталигининг бошланиши муносабати билан матбуот анжумани бўлиб ўтди. Конференция давомида ташкилий қўмита ОАВ вакилларига АКТ ҳафталигидан ўрин олган тадбирлар тўғрисида батафсил маълумот беришди.

Тошкент ва Жиззахда ўтказиладиган «ICTWEEK Uzbekistan-2018» Ўзбекистон ахборот-коммуникация технологиялари ҳафталиги мамлакатимиз ахборот технологиялари соҳасидаги энг муҳим ва кенг кўламли тадбир.
 
ICTWEEK нинг асосий мақсади аввалги йилларда бўлгани каби бу йил ҳам ахборот технологиялари соҳасида эришилган натижалар ва амалга оширилаётган лойиҳалар намойиш этиш ва муҳокама қилишдир.
 
«ICTWEEK Uzbekistan-2018» ҳафталиги доирасида ўтказиладиган тадбирлар:
Тошкент шаҳрида: 
 
Матбуот анжумани 
 
«ICTEXPO-2018» — ахборот технологиялари анъанавий йиллик кўргазмаси
 
«DIGITAL UZBEKISTAN» форуми  шунингдек, бошқа тадбир ва тақдимотлар.
 
Жиззах шаҳрида:
Матбуот анжумани
 
«Болалар учун ахборот технологиялари» акцияси
 
Минтақавий «ICTEXPO-2018» кўргазмаси 
 
Минтақавий форум.
 
24 сентябрь. Тошкентда матбуот анжумани бўлиб ўтди — «ICTWEEK Uzbekistan-2018» ҳафталигини очиб берди. Шу куни журналистлар ҳафталик ҳақида батафсил маълумот ва барча саволларига жавоб олишди.
25 сентябрь. Жиззах шаҳрида матбуот брифинги ҳамда «Болалар учун ахборот технологиялари» акцияси бўлиб ўтди.
26 сентябрь. Пойтахтдаги «Ўзекспомарказ»нинг анжуманлар залида «DIGITAL UZBEKISTAN» форуми бўлиб ўтади.
27 сентябрь. Жиззах шаҳрида «Жиззах вилояти: инвестициялар, инновациялар, ахборотлаштириш» минтақавий 3-форуми бўлиб ўтади.
26-28 сентябрь. Тошкентда ахборот-коммуникассия технологиялари ҳафталигининг муҳим воқеаси — «ICTEXPO-2018» кўргазмаси ўтказилади.
26-27 сентябрь. Жиззах шаҳрида Тошкентдаги «ICTEXPO-2018»га уйғун равишда минтақавий кўргазма бўлиб ўтади.«ICTEXPO-2018»да ахборот технологиялари ва хизматлари бозорида тақдим этилаётган замонавий технологиялар ва ечимлар намойиш этилади. Ушбу кўргазмада ахборот технологиялари соҳасидаги сўнгги тенденцияларга ихтисослашган маҳаллий ва хорижий компаниялар иштирок этади: уяли алоқа компаниялари, вендорлар, дастурий таъминот, тизим интеграторлари ишлаб чиқарувчи компаниялар ва бошқалар.
АКТ ҳафталиги Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги кўмагида ўтказилмоқда. Ташкилотчилар — «ICTNEWS Conferences” (“CIBGROUP” МЧЖ) ва Ўзбекистон ахборот технологиялари корхоналари ва ташкилотлари ассоциацияси (Жиззах ш.).

Манба: Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.