Бу ҳақда Президент Шавкат Мирзиёев Улуғнор туманида бўлиб ўтган йиғилишда маълум қилди.
«Вилоятда жорий йилда 25 мингта иш ўрни яратиш назарда тутилгани бизни мутлақо қониқтирмайди. Чунки ишсизлар сони бундан юқори.
Ҳокимлар, секторлар раҳбарлари инвестиция ва технология олиб келиб, саноат ва хизмат кўрсатиш корхоналарини ташкил этишга, шу орқали одамларни иш билан таъминлашга кўмак бериши керак» деди Шавкат Мирзиёев.
Давлатимиз раҳбари ташрифи арафасида махсус Ишчи гуруҳ томонидан мавжуд имкониятларни кенг сафарбар қилиш ҳисобига 51 мингдан зиёд иш ўрни яратиш бўйича режа ишлаб чиқилгани қайд этилди.