АҚШдаги “Boston Globe” газетаси муҳаррири ўзбек журналистлари билан тажриба алмашди

0
84
марта кўрилган.

Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш агентлиги томонидан “Минтақавий мулоқот” халқаро нодавлат ташкилотининг Ўзбекистондаги филиали билан ҳамкорликда “Давлат органларининг шаффофлигини таъминлаш ҳамда коррупцияга қарши курашишда ОАВ ва ННТларнинг роли” мавзусида семинар-тренинг ўтказилди.

Тренингда оммавий ахборот воситалари ходимлари, блогерлар, нодавлат нотижорат ташкилотлар вакиллари иштирок этдилар.

Тадбирни Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш агентлиги директори ўринбосари Умида Тухташева ва “Минтақавий мулоқот” халқаро нодавлат ташкилотининг Ўзбекистондаги филиали бошлиғи Петра Горжуп кириш сўзи билан очиб берди.

Умида Тухташева мазкур семинар-тренингнинг аҳамияти ҳақида тўхталар экан, давлат органларининг шаффофлигини таъминлаш ҳамда коррупцияга қарши курашишда оммавий ахборот воситаларининг алоҳида ўрни борлигини таъкидлади ва шу кунгача айнан журналистларнинг огоҳликка чорловчи мақолалари эълон қилиниши ортидан агентлик ўтказган текширувларда бир нечта коррупцион ҳолатлар фош этилганини юқори баҳолади.

— Шу боис биз коррупцияга қарши курашиш самарадорлигини оширишда журналистлар билан фаол ҳамкорлик қилиш тарафдоримиз. Агентлик ҳузуридаги жамоатчилик кенгаши аъзолари таркибига ҳам тўрт нафар журналист киритилган. Бу журналистлар томонидан кўтарилган муаммоларга дарҳол эътибор қаратиш ва масалага тезкорлик билан жавоб бериш чораларини кўриш орқали муаммога ечим топишни осонлаштиради. Шу билан бирга, коррупцияга қарши курашишда кучли жамоатчилик назоратини ўрнатиш борасида илғор мамлакатлардан ўрганадиган нарсаларимиз ҳали кўп. Шу боис бугун тажрибали журналист, Америка Қўшма Штатларидаги “Boston Globe” газетаси муҳаррири Рашель Коэн таклиф этилиб, мазкур семинар-тренинг ташкил этилмоқда, — деди у.  

Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотлар миллий ассоциацияси раиси, Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ҳузуридаги Жамоатчилик кенгаши раиси ўринбосари Камолиддин Ишанходжаевнинг “Ўзбекистон Республикасида давлат органларининг очиқлигини таъминлаш ва коррупцияга қарши курашишда ННТ ва ОАВларнинг иштироки: амалиёт ва истиқболдаги режалар” мавзусидаги маърузаси тингланганидан сўнг, АҚШдаги “Boston Globe” газетаси муҳаррири Рашель Коэн хонимга навбат берилди.

Тренингда иштирокчилар ўзларини қизиқтирган кўплаб саволларга Рашель Коэн хонимдан батафсил жавоб олдилар.
Тадбир якунида иштирокчиларга тантанали равишда сертификатлар топширилди.

Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси Ахборот хизмати

 

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.