Дори воситаларининг нархи пасаяди

0
126
марта кўрилган.

Президентимиз Шавкат Мирзиёев фармацевтика тармоғини ривожлантириш, импорт қилинаётган дори воситаларини маҳаллийлаштириш бўйича бир неча бор видеоселектор йиғилишлари ўтказди. Уларда берилган топшириқлар бўйича жойларда фармацевтика корхоналари ишга туширилмоқда.

Андижон тумани Хартум қишлоғидаги «Zamin Bio Health» масъулияти чекланган жамияти шулардан бири. Мазкур завод йилига 10 миллион флакон инсулин ишлаб чиқариш қувватига эга. 

Қандли диабет касаллигини даволашда қўлланиладиган бу дори воситаси юртимизга четдан келтирилади. Заводнинг ишга туширилиши билан ушбу дори воситаси импорти ҳажми камаяди, валюта тежалади. Энг муҳими, мазкур дорининг нархи пасаяди. 

Масалан, ҳозирги пайтда бир флакон инсулиннинг бозор нархи 36 минг сўм бўлса, мазкур корхона бу дорини 20 минг сўмдан етказиб бериши мумкин.

Бу жуда долзарб ижтимоий аҳамиятга эга масала, деди Шавкат Мирзиёев. Инсулинга эҳтиёжи бор бемор дори тополмаса, ҳаёти хавф остида қолади, ҳеч қачон рози бўлмайди.

Бундай дориларнинг нархини пасайтириш, ҳамма жойга вақтида етказиб туриш керак. Одамлар шуни сезсин.

Президентимиз маҳаллий ишлаб чиқарувчилар бозорга кириб, рақобатбардош бўлгунча уларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш, дори субстанцияларини рўйхатдан ўтказишда кўмаклашиш бўйича топшириқлар берди.

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.