Ижтимоий тадбиркорлик ва ННТ: Ўзбекистон тажрибаси ва хорижий амалиёт

0
368
марта кўрилган.

Бугун Тошкент шаҳридаги «Miran International» меҳмонхонасида «Ижтимоий тадбиркорлик ва ННТ: Ўзбекистон тажрибаси ва хорижий амалиёт» мавзусида халқаро конференция бўлиб ўтди. Конференцияда ижтимоий тадбиркорлик, унда Ўзбекистон тажрибаси ва Франция, Туркия, Германия, Австрия каби ривожланган давлатларнинг ушбу йўналишдаги амалиёти таҳлил этилди, соҳа ривожи бўйича тавсиялар ишлаб чиқилди. Конференциянинг биз учун аҳамиятли жиҳати унда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш Жамоат фонди ҳамда Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотлари миллий ассоциацияси томонидан жорий этилган грант совриндорлари ҳам тақдирланди.

Жумладан, грант дастурида «Томорқа даромад манбаи» лойиҳаси билан иштирок этган Ўзбекистон Ёш фермерлар Кенгаши 5 000 000 сўмлик грант совриндори бўлди. Грант сертификати Фридрих Эберт номидаги жамғарманинг Қозоғистон ва Ўзбекистон бўйича минтақавий директори Хенриетте Кифер ва Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг Ўзбекистондаги лойиҳалар координатори бош маслаҳатчиси Юрген Беккер томонидан Ўзбекистон Ёш фермерлар Кенгаши мутахассисига топширилди. Шунингдек, Республика Ёш фермерлар Кенгаши грант совриндори сифатида Sharq Telekom компанияси томонидан тақдим этилган бир ойлик бепул интернет хизматларидан фойдаланиш ҳуқуқига ҳам эга бўлди.

ИЛЁС САФАРОВ,

Ўзбекистон ёш фермерлар Кенгаши бош мутахассиси

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.