Арт-терапия: хамир пластикаси мақсадлари нимада?

0
84
марта кўрилган.

Хамир пластикаси – бу экологик тоза, жуда эгилувчан ва енгил шакл бериш мумкин бўлган ўйинчоқ. Гоҳида уларнинг мақсад ва фойдасини барча ҳам англайвермайди.

Ашёнинг эгилувчанлиги  ўқувчи-талабаларга ишнинг давомида кўп ўзгаришлар киритишга имкон беради, бу эса уларнинг ҳиссий ҳолатида ижобий акс этади, ўз тасаввуридаги манзара ёки шаклни яратишида қийинчилик туғдирмайди.

Амалиёт ўтказилганда: Ўқувчи-талабаларларга хаёлига келган биринчи образ ёки манзарани яратиш топшириғи берилди. Топшириқ бажариш жараёнида талабаларнинг яққол фаоллашуви кузатилди. Қиз бола талабалар ўғил бола талабалардан фаолроқ бўлгани аниқланди. Қизлар, асосан, гул, сават ва қушларнинг шаклини ясашган бўлса, ўғил болалар хамирдан тўлақонли шакллар яратишда бир оз қийналишди. Улар кўпроқ инсон қиёфаларини яратишди.

Натижада, мазкур тажриба инсондаги тасаввур қилиш қобилияти, қўл моторикаларини шакллантириш ҳамда хотира жараёнларини кучайтириши маълум бўлди. Шунингдек, у инсондаги мавжуд руҳий зўриқиш (стресс)ларнинг олдини олишга ҳам ёрдам беради.

Шоҳиста  Самарова, Чирчиқ давлат педагогика университети  Психология кафедраси мудири

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.