Болалар оромгоҳида танлов: «Солиқ ҳақида тушунчангиз борми?»

0
379
марта кўрилган.

Хоразм вилояти давлат солиқ бошқармаси жамоаси Хонқа туманидаги «Жайҳун қуёши» номли болаларни соғломлаштириш мажмуасида «Солиқ ҳақида тушунчангиз борми?» мавзусида тадбир ташкиллаштирди.

Тадбирда оромгоҳда болаларига солиқ хизмати ходимлари томонидан солиқлар, уларнинг турлари, иқтисодий ва ҳуқуқий аҳамияти, солиқ тўловчиларнинг ҳуқуқий манфаатлари ва солиқ хизмати маданияти борасида тушунчалар берилди.

Маърузалардан кейин ўқувчиларнинг солиқ борасида эгаллаган билим даражаларини янада мустаҳкамлаш мақсадида викторина уюштирилди.

– Солиқ идоралари ходимлари томонидан ўтказилган ушбу тадбир ва ҳамда солиқ тўловларининг ижтимоий аҳамиятини мисоллар орқали тушунтириб беришгач танлов уюштирилгани барчамизнинг бу соҳага  қизиқишимизни янада орттирди, – дейди маданий хордиқ чиқараётган Сухроб Ваисов.

Болаларнинг зийрак ва билимга чанқоқлиги, солиқ соҳасига бўлган қизиқиши оромгоҳда ўтказилган викторина давомида тўлиқ намоён бўлди. Биз дам олувчиларнинг солиқ ходимларининг махсус кийим боши, улардаги унвонлар даражаси бўйича қизиқиш билан берган бир қанча саволларидан келажакда уларнинг солиқчилик касбини эгаллашга бўлган иштиёқини англаб етдик.

Зеро, республикамизнинг иқтисодий соҳада юксалишида сўзсиз, солиқларнинг ўрни беқиёс. Шундай экан, эртанги келажагимиз бўлган ёш авлоднинг солиқлар ҳақидаги дунёқарашини бойитиб бориш, солиқ қонунчилиги ва маданияти бўйича тушунчалар бериш уларнинг ҳар томонлама ўсиб улғайиши, камол топиши ва иқтисодий билимларининг ортиб боришида катта аҳамият касб этади. Чунки, бугунги ёш авлод – эртанги солиқ тўловчи ёки эртанги солиқ ходими бўлади.

Тадбир давомида фаол иштирок этган ўқувчилар  Хоразм вилоят давлат солиқ бошқармаси томонидан ташаккурнома ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирланишди.

Роман АТАЖОНОВ,

Хоразм вилояти ДСБ Жамоатчилик билан алоқалар

ва ҳуқуқий ахборот шўъбаси бошлиғи

 

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.