Коронавирусга чалинган абитуриентлар бу йилги тест синовларига қўйилмайди!

0
66
марта кўрилган.

Турли асосли сабаблар туфайли тест синовларида қатнаша олмаган абитуриентлар учун тест синовлари тугагач, 4 кундан кейин улар учун қайта имтиҳонлар ўтказилиши режалаштирилган. 

Қўшимча қилишларича, абитуриент тест синовларига келган вақтида иситмаси юқори бўлса, шифокорлар томонидан тегишли равишда текширув ташкил этилади. Агар унда коронавирус инфекцияси аниқланмаса, тест синовлари тугагач ташкил этиладиган имтиҳонда қатнашиш имконияти берилади. Коронавирус аниқланган абитуриентлар эса бу йилги тест синовларига ҚЎЙИЛМАЙДИ! Ушбу инфекция билан касалланган абитуриентлар имтиҳонда қатнашиши учун коронавирусдан соғайганлиги ҳақидаги маълумотномани тақдим этиши лозим бўлади. Бу ҳақда Давлат тест маркази директори ўринбосари Сардор Ражабов AOKA штабидаги брифингда   маълум қилди. 

Давлат тест маркази бош бошқарма бошлиғи Барно Ражабовнинг қўшимча қилишича, коронавирусга чалингани туфайли тест имтиҳонларида иштирок эта олмаган абитуриентларнинг имтиҳон учун тўлаган пулларини қайтариш чоралари кўрилмоқда. Давлат қабул комиссияси баённомасига ушбу масала бўйича таклиф киритилган.

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.