Юрт келажаги, оила фахри: Юқори балл билан талаба бўлган ёшлар

0
208
марта кўрилган.

 Янгиариқ туманидаги 11-сонли ихтисослаштирилган мактаб-интернати Хоразм вилоятида етакчи билим масканларидан ҳисобланади. Ўқувчилари салоҳияти ва илми нуқтаи назаридан пешқадам бўлиб турли танловларда муносиб ўрин олиб келишади.

Ушбу даргоҳнинг 3 нафар битирувчиси олий таълим муассасаларига кириш имтиҳонларида берилган тест саволларини ечиб, юқори балл билан талаба бўлиш имкониятини қўлга киритди.

Мактаб-интернат битирувчиси Бекметов Зафар кириш имтиҳонларида  180.6 балл тўплаб, республикамизнинг энг нуфузли олий таълим муассасаларига дастлабки натижаларга кўра грант ва контракт асосида ўқиш имкониятини қўлга киритди: Тошкент Ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институтига 2 ўрин (грант) яна ушбу олийгоҳнинг бошқа факультетига 4 ўрин (грант);  Тошкент давлат аграр университетига 3 ўринда(грант); Тошкент давлат иқтисодиёт университетига 11 ўрин(контракт) ва яна ушбу олийгоҳнинг бошқа йўналишига 13-ўрин (контракт)ни эгаллади.

Эгамов Жалоладдин ҳам кириш имтиҳонларида берилган тест саволларини  180.60 баллга ечди ва республикамизнинг энг нуфузли ОТМ ларига дастлабки натижаларга кўра грант ва контракт асосида ўқиш имкониятини қўлга киритди:  Тошкент давлат иқтисодиёт университети Статистика (тармоқлар ва соҳалар бўйича) йўналишига 1- ўрин(грант) ва яна ушбу олийгоҳнинг  Логистистика йўналишига 2-ўрин(грант) ҳамда ушбу университетнинг Молия ва молиявий технологиялар йўналишига 6-ўрин (контракт); Ўзбекистон Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетининг Халқаро иқтисодиёт ва менежмент (минтақалар ва фаолият йўналишлари бўйича) йўналишига 14- ўрин(контракт)ва яна ушбу университетининг Жаҳон иқтисодиёти ва халқаро иқтисодий муносабатлар (минтақалар ва фаолият турлари бўйича) йўналишига 20-ўрин(контракт) жойларни банд қилди.

Шу мактабнинг яна бир битирувчиси Эркинбоева Мафтуна кириш имтиҳонларида берилган тест саволларини  177.62 баллга ечиб, республикамизнинг энг нуфузли олий таълим муассасаларига дастлабки натижаларга кўра грант ва контракт асосида ўқиш имкониятини қўлга киритди: Урганч давлат университетига 4-ўрин(грант); Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетига 182- ўрин (грант); Ўзбекистон Миллий университетиига 61- ўрин (контракт); Фарғона давлат университетига 36- ўрин (контракт); Нукус давлат педагогика институтига 9- ўрин (грант) ўринларни эгаллади.

Мамлакатимизда  ёшларга яратилаётган имкониятлардан,  жумладан бешта олий таълим муассасасидан бирини танлаш имконияти мавжудлигидан хурсандман, энди оиламиз катталари билан маслаҳатлашиб,  шароитимизга қараб бирини танлаймиз,   дейди Эркинбоева Мафтуна.

Р. САПОЕВА

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.