Ички ишлар органларининг ходимлари фарзандлари учун олий таълим муассасаларида қўшимча давлат гранти асосидаги қабул квоталари ажратилади

0
306
марта кўрилган.

Ҳуқуқбузарлик профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашда муносиб ҳисса қўшган, хизмат ёки илмий фаолиятида юқори натижаларга эришган ички ишлар органларининг амалдаги ходимлари фарзандлари учун олий таълим муассасаларида қўшимча уч фоизли давлат гранти асосидаги қабул квоталари ажратилади. Унга кўра республикадаги 89 та ОТМда жами 551 та квота ажратилган. Бу ҳақда Олий ва ўрта-махсус таълим вазирлигининг телеграмдаги расмий каналида хабар берилади. 

Шунингдек, Қуроли Кучлар таркибига кирувчи вазирликлар ва идораларнинг хизматдаги офицерлари, шартнома бўйича хизмат қилаётган сержантлар ва оддий аскарлар таркиби фарзандлари учун ҳам қўшимча беш фоизли давлат гранти асосидаги қабул квоталари ажратилади. Унга кўра, республикадаги 89 та ОТМда жами 928 та квота белгиланди.

 “Меҳрибонлик” уйи ва Болалар шаҳарчасининг битирувчилари бўлган чин етимлар учун эса қўшимча бир фоизли давлат гранти асосидаги қабул тасдиқланиб, республикадаги 89 та ОТМда жами 1035 та квота ажратилган.

ногиронлиги бўлган шахслар учун олий таълим муассасаларига абитуриентларни қабул қилишнинг умумий сонига нисбатан қўшимча икки фоизли давлат гранти асосидаги қабул кўрсаткичлари белгиланиб, республикадаги 89 та ОТМда жами 2068 та квота ажратилган.

 

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.