Кўксарой қароргоҳида Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан байрам тадбири бўлиб ўтди.
Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев нутқ сўзлади. Муҳтарама опа-сингилларимизни самимий қутлади. Хотин-қизларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини тўлиқ таъминлаш, қадр-қимматини улуғлаш давлатимиз сиёсатида етакчи ўринда эканини таъкидлади.
Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Президентининг шу йил 3 мартдаги қарорига биноан 28 нафар қиз Зулфия номидаги Давлат мукофоти билан, 4 мартдаги фармонга мувофиқ, меҳнат фаолияти ва жамоат ишларида катта натижаларга эришган бир гуруҳ аёллар орден ва медаллар билан тақдирланган эди. Тадбирда ана шу юксак мукофотлар тантанали равишда топширилди.
Улар сафида милиция полковниги Сорахон Ахмедова ҳам бор. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Академиясининг маъмурий ҳуқуқ кафедраси профессори Ахмедова Сорахон Толипжановна II даражали «Соғлом авлод учун» ордени билан тақдирланди.
Ёшларга намуна қилса арзийдиган улуғвор ҳаёт йўлини босиб ўтган шижоатли ва ақила Сорахон Ахмедованинг фаолияти ҳақидаги видеотасвирни эътиборингизга ҳавола қиламиз.
Шижоатли ва ақила Сорахонимни юксак давлат мукофоти билан самимий муборакбод этамиз.
Gujum.uz