Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги анжуманлар залида “Имкон” ижтимоий, маданий-маърифий журналининг тақдимоти бўлиб ўтди.
Тадбирда журнални ташкил этиш сабаблари, муассислар, ҳамкор ташкилотлар, журналнинг ижодий гуруҳи, кутилаётган натижа ва мақсадлар ҳақида батафсил маълумот берилди.
“Hamkor Stimul Servis” МЧЖ Инновацион лойиҳалар илмий тадқиқот маркази муассислигида чоп этилаётган журналнинг 1-сони билан таништирилди.
Шоҳида Султонова