Инсон, жамият, давлат тамойили ифодаси

0
224
марта кўрилган.

 Президент Администрацияси раҳбари Сардор Умурзаков бошчилигида ўтказилган селектор йиғилишида куни кеча Тошкент шаҳрида рўй берган ва аҳолининг кескин норозилигига сабаб бўлган дарахтларнинг нобуд қилиниши масаласи қаттиқ танқид остига олинди, дея хабар беради Президент матбуот котиби Шерзод Асадов.

Президент топшириғига асосан Тошкент шаҳар Чилонзор тумани ҳокими Ш.Мавлонов ва прокурори И.Бозоров лавозимидан озод этилди.

Шунингдек, масъулиятсизликка йўл қўйгани учун пойтахт ҳокими Ж.Ортиқхўжаевга ва прокурори У.Қосимовга қаттиқ ҳайфсан берилди.

Албатта ушбу чора инсон омили ҳамма нарсадан улуғлигини акс эттиради. Янги Ўзбекистон янги ислоҳотлар даврида амалга оширилаётган инсон, жамият, давлат тамойилини ўзида ифода қилади.

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.