Инсон қадри учун:   Ишдан бўшатиш нафақаси тўланди

0
166
марта кўрилган.

 Янгибозор туман адлия бўлими томонидан тумандаги барча маҳалла раисларининг оила ва хотин-қизлар ва ижтимоий-маънавий масалалар бўйича ўринбосарлари билан тузилган меҳнат шартномаларининг бекор қилинишини қонунийлиги аҳволи сўров йўли  билан мониторинг қилинди.

Ўтказилган мониторингда, тумандаги 28 нафар маҳалла фуқаролар йиғини раисларининг оила ва хотин-қизлар ва ижтимоий-маънавий масалалар бўйича ўринбосарлари билан меҳнат шартномасини бекор қилинишида Меҳнат Кодексининг 109-моддаси талабларига мувофиқ жами 39 млн. 817 минг. 680 сўм миқдорида ишдан бўшатиш нафақаси Янгибозор тумани маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш бўлими томонидан ўрганиш кунига қадар тўланмаганлиги аниқланди.

Ваҳоланки, Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 109-моддасида, иш берувчининг ташаббуси билан меҳнат шартномаси бекор қилинганда ишдан бўшатиш нафақаси тўланиши  (Ишдан бўшатиш нафақаси тўланишидан мақсад ходим ўзига боғлиқ бўлмаган ҳолатлар туфайли ишдан бўшатилганида бошқа иш топиш учун кетган вақти давомида уни моддий қўллаб қувватлашдан иборатлилиги, ишдан бўшатиш нафақаси ходимга тўланадиган  компенсация тўловидан фарқланмоғи лозимлиги,) ҳамда ишдан бўшатиш нафақасининг миқдори ўртача ойлик иш ҳақидан кам бўлиши мумкин эмаслиги белгиланган.

Туман адлия бўлими томонидан адлия органларига белгилаб берилган вазифага асосан ҳуқуқни қўллаш амалиётини изчил ва бир хилда таъминлаш чораларини амалга оширилиши натижасида, меҳнат шартномаси бекор қилинган
 28 нафар маҳалла фуқаролар йиғини раисининг оила ва хотин-қизлар ва ижтимоий-маънавий масалалар бўйича ўринбосарларига жами 39 млн. 817 минг. 680 сўм миқдорида ишдан бўшатиш нафақаси тўланиши таъминланди.

 Дониёр Бекчанов, Хоразм вилояти Янгибозор тумани адлия  бўлими бошлиғи вазифасини бажарувчи                                                                                                                  

 

 

 

 

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.