Шавкат Мирзиёев енгил саноат корхоналарини бориб кўрди

0
146
марта кўрилган.

Президент Шавкат Мирзиёев Учқўрғон туманидаги «Узтекс Учқўрғон» ва «Учқўрғон текстил» қўшма корхоналари фаолияти билан танишди.

Давлатимиз раҳбарининг аввалги ташрифида белгиланган вазифалар доирасида бу ерда модернизация ва диверсификация лойиҳалари амалга оширилган. Германия, Швейцария, Бельгия ва Туркия каби давлатлардан замонавий технологиялар келтириб ўрнатилган. Ип, калава, сочиқ ва бир неча турдаги кийим-кечаклар ишлаб чиқарилаётган корхоналарнинг ҳар бирида йилига 30 миллион долларлик экспорт йўлга қўйилган.

«Узтекс Учқўрғон» корхонасида 300, «Учқўрғон текстил» 800 иш ўрни яратилган. 

Жорий йил сентябрда бу ерда шу йўналишдаги яна бир корхона — «Текстил финанс Наманган» ширкатини ишга тушириш режалаштирилган. 

Шавкат Мирзиёев корхоналарнинг иш жараёнини кўздан кечирди. Ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш, маҳсулотлар турини кенгайтириш, фермер хўжаликлари билан кластер усулида ишлаш бўйича кўрсатмалар берди.

 

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.