Ихтирочи хотин-қизлар ҳафталиги

0
164
марта кўрилган.

Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси томонидан ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда Турин политехника университетида ташкил этилган Ихтирочи хотин-қизларнинг инновацион тадбиркорлик ҳафталиги креатив ғояларга бой, эпчил, тадбиркор хотин-қизларнинг ўзаро фикр ва тажриба алмашиши учун муҳим маърифий майдон вазифасини ўтади. 

Тадбирда ўз тадбиркорлик фаолиятини бошламоқчи бўлаётган 200 дан ортиқ хотин-қиз ўз бизнес ғояси билан иштирок этди. 

Ихтиро, фойдали модел, саноат намунаси ва товар белгиларининг ҳуқуқий муҳофазаси бўйича ўқув машғулотлари, тадбиркорлик фаолиятини бошлаши учун бизнес-семинарлар ўтказилди. Тажрибали тадбиркорлар томонидан амалий машғулотлар ҳамда давра суҳбатлари ташкил этилди. 

Ҳафталик доирасида “Ўзбекистон аёлларининг 100 та энг яхши инновацион лойиҳаси” биринчи Республика танлови ғолибларининг тақдимоти ҳам кўпчиликда катта қизиқиш уйғотди. 

Ҳафталик якунида фаол қатнашчиларга Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитасининг сертификатлари топширилди. 

 

 

 

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.