2018 йилнинг 12 июль куни Тошкент шаҳрига Жаҳон банкининг Европа ва Марказий Осиё бўйича вице-президенти Сирил Мюллер бошчилигидаги делегация келди.
Ташриф дастуридан Ўзбекистон Ҳукумати, Олий Мажлис Сенатида учрашув ва Музокаралар ўтказиш ўрин олган.
Шунингдек, делегация Ўзбекистон-Швейцария бизнес форумида ҳам иштирок этади.