Аввал хабар берганимиздек, Россиянинг Екатеринбург шаҳрида бокс бўйича жаҳон чемпионати бўлиб ўтмоқда.
Бугунги мусобақада боксчиларимиз Шаҳобиддин Зоиров(-52 кг) ҳамда Элнур Абдураимов (-63 кг) рингга кўтарилишди. Бу ҳақда Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги Матбуот хизмати хабар қилмоқда.
-52 кг вазнли боксчимиз Шаҳобиддин Зоиров ЖЧ-2019 даги илк жангини туркманистонлик Ихлас Гулижановга қарши ўтказди ва яққол устунлик эвазига 5:0 ҳисобида ғалаба қозонди.
-63 кг вазн тоифасида юртимиз шарафини ҳимоя қилаётган Элнур Абдураимов илк жангини жазоирлик Реда Бенбазизга қарши ўтказди. Ушбу спортчимизнинг ҳам 5:0 ҳисобида рақибидан қўли баланд келди.