Жалолиддин Мангуберди ҳайкали ҳақида сўз

0
643
марта кўрилган.

Бугун Шавкат Мирзиёев Урганч шаҳрида Жалолиддин Мангуберди ҳайкалининг тантанали очилиш маросимида иштирок этди. Ўзбекистон Журналистлари уюшмаси раиси Олимжон Ўсаров ушбу  ҳайкалнинг яратилиши ҳақида ўз каналида қизиқарли фикрлар  билдирибди.

Мазкур монумент Россиянинг Подмосковье ҳудудидаги ҳайкалтарошлар томонидан яратилган. Бронзадан ясалган ушбу ёдгорлик жуда баҳайбат бўлиб, унинг баландлиги 25 метр, узунлиги 30 метрни ташкил этади. У бронзадан ишланган энг катта от сифатида Гиннеснинг рекордлар китобидан жой олиши кутилмоқда.

Лойиҳанинг аҳамиятли жиҳати шаҳарда транспорт воситалари тирбандлигининг олдини олиш мақсадида Жалолиддин Мангуберди ҳайкали ўрнатилаган майдон остидан ёпиқ қисми 260 метр, очиқ қисми 240 метр бўлган ер ости йўли барпо этилди. Эндиликда кенглиги 17 метр, баландлиги 5 метр бўлган ушбу туннель соатига 3,5 минг автомобилни ўтказиш қувватига эга бўлади.

Таъкидлаш жоиз, ер ости автомобиль йўли қурилиши республикамиз вилоятлари орасида илк бор Хоразмда амалга оширилмоқда. Жалолиддин Мангуберди ва ал-Хоразмий ҳайкали ўрнатиладиган мазкур ҳудуд 10 гектарни ташкил қилади. Бир сўз билан айтганда, ушбу мажмуа хорижлик сайёҳлар, кексаю ёш – барча ташриф буюрадиган, умумхалқ байрамлари, халқ сайллари ўтказиладиган севимли масканга айланади.

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.