Жорий йилдаги қурилиш ишларининг 94 фоизи нодавлат ташкилотлар томонидан амалга оширилган

0
173
марта кўрилган.

Давлат Статистика қўмитаси ҳисоботига кўра, жорий йилнинг январ-май ойларида Ўзбекистон Республикасида жами 26 691,2 млрд. сўм қурилиш ишлари бажарилган бўлиб, мазкур қурилишнинг ўртача 94 фоизи мулкчилик шаклига кўра нодавлат ташкилотлар (25 271,7 млрд.сўм), 6 фоизи давлат ташкилотлари (1 419,5 млрд.сўм) ҳиссасига тўғри келади.

Жорий даврда жами қурилиш ишлари ҳажми таркибида йирик қурилиш ташкилотлари томонидан бажарилган қурилиш ишлари ҳажми 6 690 млрд. сўмни ташкил этди. Ўтган йилнинг мос даври билан солиштирганда 110,4 % бўлиб, жами қурилиш ишлари ҳажмидаги улуши ўтган йилдаги кўрсаткич даражасидан 0,3 % га кўпайган.

Кичик корхоналар ва микрофирмалар томонидан бажарилган қурилиш ишлари ҳажми жорий даврда қурилиш ишларини бажарган бошқа ташкилотларга нисбатан кескин ошганлиги кузатилди. Улар ҳиссасига жами қурилиш ишлари ҳажмининг 55,8 %и тўғри келиб, ўтган йилнинг мос давридаги кўрсаткичга нисбатан 0,1 % пунктга кўпайди.

Норасмий сектор ҳиссасига тўғри келган қурилиш ишлари улуши ўтган йилдаги кўрсаткичга нисбатан 0,4 % пунктга камайиб, 19,1 % ни ташкил етди ва 5 114,2 млрд. сўм миқдорида қайд этилди.

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.