ЖОРИЙ ЙИЛНИНГ 5-6 АПРЕЛЬ КУНЛАРИ ХОРАЗМ ВИЛОЯТИДА БИРИНЧИ ХАЛҚАРО ИНВЕСТИЦИОН ФОРУМ ЎТКАЗИЛАДИ

0
141
марта кўрилган.

Ўзбекистоннинг туристик салоҳиятини оширишда хорижий инвестицияларнинг аҳамияти катта бўлиб, хорижий инвесторларни жалб қилиш мақсадида ўтказилаётган бу каби форумлар юртимизнинг жаҳон сайёҳлик бозоридаги ўрнини мустаҳкамлаб, чет эллик сайёҳларни оқимини кўпайтиришга хизмат қилади.

Ушбу форум доирасида Хоразм вилоятининг инвестицион салоҳияти тақдимоти, вилоятда амалга оширилаётган инвестиция лойиҳалари билан танишув, халқаро ташкилотлар ва хорижий инвесторлар билан маҳаллий тадбиркор ва ҳокимликлар ўртасида ўзаро ҳамкорликни йўлга қўйиш бўйича В2В учрашувлар ҳамда кўплаб шартномалар имзоланиши белгиланган.

Форумда вилоятдаги ишбилармон доира вакиллари билан бир қаторда халқаро молия институтлари вакиллари, салоҳиятли хорижий инвесторлар, йирик сайёҳлик компаниялари, бизнес соҳасида фаолият олиб борувчи етакчи экспертлар ва мутахассисларнинг иштирок этиши кутилмоқда.

Turizmni rivojlantirish davlat qo‘mitasi matbuot xizmati

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.