2-4 март кунлари Австриянинг Зальцбург шаҳрида каратэ бўйича А серия тоифасидаги мусобақа ўтказилди.
Эътиборли томони, ушбу мусобақада ўзбекистонлик спортчилар ҳам, совриндорлар қаторидан ўрин эгаллашди.
Кумите баҳсларида -60 кг вазн тоифасида Садриддин Сайматов барча рақибларини мағлубиятга учратиб, олтин медаль соҳибига айланди.
-67 кг вaзн тоифасидаги баҳсларда Иқболжон Узоқов ҳам финалгача етиб борди. Афсуски, ҳал қилувчи жангда у япониялик рақибга ютқазиб қўйди ва мусобақанинг кумуш медали билан кифояланди.
Қизлар ўртасида -50кг вазн тоифасидаги турнирда иштирок этган Баҳринисо Бабаева бронза медали билан юртимизга қайтди.