Каратэчиларимиз Австриядаги нуфузли турнирда олтин, кумуш ва бронза медалини қўлга киритдилар

0
46
марта кўрилган.

2-4 март кунлари Австриянинг Зальцбург шаҳрида каратэ бўйича А серия тоифасидаги мусобақа ўтказилди.

Эътиборли томони, ушбу мусобақада ўзбекистонлик спортчилар ҳам, совриндорлар қаторидан ўрин эгаллашди. 
 
Кумите баҳсларида -60 кг вазн тоифасида  Садриддин Сайматов барча рақибларини мағлубиятга учратиб, олтин медаль соҳибига айланди.
 
-67 кг вaзн тоифасидаги  баҳсларда  Иқболжон Узоқов ҳам финалгача етиб борди. Афсуски, ҳал қилувчи жангда у япониялик рақибга ютқазиб қўйди ва мусобақанинг кумуш медали билан кифояланди.
 
Қизлар ўртасида -50кг вазн тоифасидаги турнирда иштирок этган Баҳринисо Бабаева бронза медали билан юртимизга қайтди. 
Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.