Касбий тажриба: ижод машаққати ва завқи

0
155
марта кўрилган.

Миллий матбуот марказида Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси қошидаги Ёш журналистлар кенгаши томонидан “Касбий тажриба: ижод машаққати ва завқи” мавзуида учрашув ташкил этилди. 

Унда Ўзбекистонда хизмат кўрсатган журналистлар Сафар Остонов ва Аҳрор Аҳмедов ёш журналистларга ижод йўли ва машаққати, журналистика соҳаси истиқболлари ҳақида гапириб берди. 

Учрашувда Ёш журналистлар кенгаши фаолиятини янада жонлантириш, “Устоз-шогирд” анъанасини тизимли давом эттириш юзасидан фикр-мулоҳазалар билдирилди. 

Яқинда таваллудининг 70 йиллигини қарши олган Сафар Остонов, 60 ёшга тўлган Аҳрор Аҳмедовга Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмасининг фахрий ёрлиғи ва эсдалик совғалари топширилди. 

Ёш журналистлар ўзларини қизиқтирган саволларга атрофлича жавоб олди.

О.Бекмуродова 

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.