Кексалар- ёшлар нигоҳида

0
629
марта кўрилган.

Хоразм вилоятининг Гурлан туманидаги 33-умумий ўрта таьлим мактабимизда Кексалар ҳафталиги доирасида нафақат ўқув масканимизда балки, ҳар бир синфда маърифат соатлари ўтказилди.

“Кексалар- ёшлар нигоҳида” мавзуидага ушбу тадбирларга қишлоғимиздаги пиру бадавлат отахон ва онахонлар таклиф қилинди. Улар ўзларининг хаёт тажрибалари, Янги ўзбекистонда амалга оширилаётган ислоҳотлар тўғрисида ўкувчилар билан фикрлашдилар. Ўқувчиларнинг кўплаб саволларига жавоб бердилар.

 Ушбу учрашув ва сабоқлар ўқувчилар учун маънавият-маърифат дарслари бўлди. Шу билан бирга кексалар ҳам ҳамон  эътиборда эканлигидан хурсанд бўлишди. Уларнинг ҳаётига мазмун — моҳият кирди. Ўқувчиларнинг бадиий чиқишлари, кексаларга аталган шеър-қўшиқлар, рақслар уларнинг кайфиятини кўтарди.

Уч авлод учрашувини ташкил этишга  ўзининг муносиб хиссасини қўшган мактаб маьнавият ишлари бўйича директор ўринбосари Муҳаббат Отажанова ва синф раҳбарларига ўз миннадорчиликларини билдирадилар.

Дилфуза Аманбаева, 33-сон мактабнинг математика ўқитувчиси                                              

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.