Келгуси ўқув йилидан абитуриентлар 5 та фандан тест синови топширадилар

0
42
марта кўрилган.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг телеграмдаги каналида хабар берилишича, 2020/2021 ўқув йили қабулидан бошлаб абитуриентлар 5 та фандан тест синови топширадилар.

Тест синови топшириладиган фанлар мажмуаси икки бўлимга ажратилади. Биринчи бўлимга барча тест топширувчилар учун мажбурий бўлган қуйидаги учта фан киритилади: она тили (ўзбек, рус ёки қорақалпоқ тили); математика; Ўзбекистон тарихи. Иккинчи бўлимга абитуриент танлаган бакалавриат таълим йўналишига мос иккита фан киритилади.

Шу билан бирга, 2019/2020 ўқув йили қабулидан бошлаб, абитуриентлардан ҳужжатлар фақат Давлат хизматлари марказлари ёки Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали қабул қилинади

Шунингдек, тест синовлари ташкил этилаётган ўқув йилидан аввалги йилларда таълим муассасаларини тугатган абитуриентлардан (ногиронлиги бўлган ёки тўлиқ давлат таъминотидаги шахслар бундан мустасно) тест синовларида иштирок этиши учун ЭКИҲ- энг кам иш ҳақининг ярим баравари  (101 минг 365 сўм ) миқдорида тўлов ундирилади.

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.