«Китобни жонлантирамиз» лойиҳаси

0
335
марта кўрилган.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги Хоразм вилояти бошқармаси ташаббуси билан  Урганч давлат университети ҳамда вилоят Халқ таълими бошқармаси билан ҳамкорликда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 5 та муҳим ташаббуси доирасида тадбир ўтказилди.

Унда  Урганч шаҳар 18-мактаб ўқувчилари учун УрДУ талабаларининг қўғирчоқ театри тўгараги томонидан «Китобни жонлантирамиз» лойиҳаси доирасида саҳна кўриниши намойиш этилди. Абдулла Қодирийнинг «Ўткан кунлар» романидан акс эттирилган театр саҳнаси ёш томошабинларда катта таассурот қолдирди.

Тадбирда ўқувчиларни фаол иштирокини таъминлаш, мутолаага муҳаббатини юксалтириш мақсадида “Китоб менинг дўстим” мавзусида савол-жавоб  ўтказилиб, фаол ўқувчиларга янги нашр этилган китоблар совға қилинди.

Шунингдек, тадбирда “Китоб-нур”  дўконининг китоб савдоси ярмаркаси ҳам уюштирилди.

Наврўз САПАРБОЕВ

 

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.