Китобсевар оналар

0
433
марта кўрилган.

«Китобхон оналар» куни муносабати билан Тошкент шаҳар «Билим» ахборот-кутубхона марказида «Учтепа туман Ҳокимияти ва Учтепа туман ахборот- кутубхона маркази билан ҳамкорликда давра суҳбати ўтказилди.

Тадбирда Республика «Оқила аёллар» ҳаракати аъзоси С. Пўлатова, Учтепа туман хотин-қизлар бўйича ҳоким ўринбосари М. Арипова, Чилонзор ва Учтепа туман маҳаллалари Оқила аёллар ҳаракати етакчилари Б. Қўчқорова, М. Раҳимжонова, Н. Нурматовалар, шаҳар бўйича кутубхона мутахассислари ҳамда кенг китобхонлар оммаси офлайн ва онлайн тарзда қатнашишди.

Тадбирни Тошкент шаҳар «Билим» АКМ директори Ҳ. Каримова очиб, ўзининг кириш сўзида Президентимиз томонидан китобхонлик, мутолаа маданиятини ошириш давлат сиёсати даражасига кўтарилганлиги ва китобхонлик оиладан бошланиши зарурлигини алоҳида таъкидлади.

Тадбирда сўзга чиққанлар Оқила аёллар ҳаракатининг мақсади маҳаллаларда соғлом турмуш тарзини таъминлаш, оилаларни мустаҳкамлаш, фарзанд тарбиясида ота-онанинг масъулияти, ибратли ота-она бўлишнинг аҳамияти, маърифатли жамиятни қуришда маърифатли оналарнинг роли ҳамда фарзанд, айниқса, қизлар тарбияси, ёш оналар маънавиятини юксалтириш фақатгина китобхонлик, мутолаа маданиятини такомиллаштириш орқали эришиш тўғрисида ўз ҳаётий тажрибалари асосида маслаҳатлари билан ўртоқлашдилар.

Давра суҳбатида кутубхона АКТ бўйича директор ўринбосари С. Худойбердиева йиғилганларга кутубхона хизматлари, фойдаланувчиларга яратилган шарт-шароитлар ҳақида маълумот берди.

Ахборот-библиография хизмати мутахассиси Д. Расулова томонидан «Китобхон оналар — буюк келажак кафолати» мавзули адабиётлар кўргазмаси ташкил қилинди ва кўргазмадаги Хадича Кубро Тонгарнинг «Бақирмайдиган оналар» китоби тақдимоти барчага жуда манзур бўлди.

Тадбир сўнгида Учтепа ҳокимияти томонидан маҳаллалардаги Оқила аёллар ҳаракатининг фаол етакчиларига эсдалик совғалар ва ташаккурномалар топширилди.

Давра суҳбати жуда қизиқарли, мазмунли ва қизғин фикр ва мулоҳалаларга бой бўлиши билан иштирокчиларда катта таассурот қолдирди.                                            

  М. Иноятова, Тошкент шаҳар «Билим» АКМ мутахассиси

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.