Коррупция — тараққиёт кушандаси

0
58
марта кўрилган.

Илмий адабиётлардаги  таърифга кўра: ”Коррупция—шахснинг ўз мансаб ёки хизмат мавқеидан шахсий манфаатларини кўзлаб моддий ёки номоддий наф олиш мақсадида қонунга хилоф равишда фойдаланиши, худди шунингдек, бундай нафни қонунга хилоф равишда тақдим этиш”.

Коррупция атамаси лотинча “орруптио” сўзидан олинган бўлиб, пора бериб сотиб олиш, бузилиш, ишдан чиқиш, ахлоқий (маънавий) бузилиш деган маъноларни англатади. Одатда мансабдор шахс томонидан унга берилган мансаб ваколатлари ва ҳуқуқлардан, шунингдек, бу билан боғлиқ расмий нуфуз мақомидан, имкониятлар ва алоқаларидан ўзларининг шахсий манфаатларини кўзлаб қонунчилик ва ахлоқ қоидаларига зид равишда фойдаланишини англатади.

Кеча Тошкент шаҳар Коррупцияга қарши курашиш ҳудудий кенгашининг иккинчи йиғилиши бўлиб ўтди. Йиғилишни Тошкент шаҳар ҳокимлиги Коррупцияга қарши ички назорат бўлими бошлиғи Ш. Ҳ.Турдиқулов бошқарди. Унда Тошкент шаҳридаги бош бошқарма, бошқарма ва ташкилот раҳбарлари, Тошкент шаҳар ҳокимлиги маъсуллари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимлари, кенг жамоатчилик ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.

Кенгашнинг навбатдаги йиғилишида Тошкент шаҳрида банк  ва таълим соҳасида коррупция ҳолатларининг олдини олиш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар тўғрисида Марказий банк Тошкент шаҳар бош бошқармаси бошлиғи – Д.Р. Исматов ҳамда Тошкент шаҳар Мактабгача ва мактаб таълими бош бошқармаси бошлиғи ўринбосари О. А Жумаевнинг ҳисоботлари тингланди ва  амалга ошираётган ишлари муҳокама этилди.

Мазкур йиғилишда Тошкент шаҳар ҳокимлигининг расмий веб-сайтига маълумотларни жойлаштириш ҳамда юритиш бўйича маъсулларнинг амалга оширилаётган ишлари юзасидан Тошкент шаҳар ҳокимлигининг ахборот технологияларини жорий этиш бўйича котибияти мудири – О. Б. Абдурахимов ҳисоботи тингланди.

Шунингдек, Тошкент шаҳрида қурилиш соҳасида коррупция ҳолатларининг олдини олиш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар тўғрисида Тошкент шаҳар Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги бошқармаси бошлиғи – С. Ш. Тухтаев ва Тошкент шаҳар Қурилиш соҳасида ҳудудий назорат инспекцияси бошлиғи – К. С. Пралиевларнинг ҳисоботлари тингланиб соҳадаги камчиликлар айтиб ўтилди ва уларни бартараф этиш юзасидан топшириқлар берилди.

Чилонзор тумани ҳокимлик фаолиятида коррупция ҳолатларининг олдини олиш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар тўғрисида Чилонзор тумани ҳокими – С. М. Холхўжаевнинг ҳисоботи эшитилиб, коррупциявий омилларга имкон берувчи сабаблар ва шарт-шароитларни бартараф этиш юзасидан тегишли топшириқ ва тавсиялар берилди.

Тошкент шаҳар бошқармалари ҳамда туман ҳокимликларида “Очиқ эшиклар кунлари”ни ташкил этиш бўйича ва Тошкент шаҳар Коррупцияга қарши курашиш ҳудудий кенгаши аъзоларига аниқ юкланган вазифалар белгилаш режа-жадвалини тасдиқлаш тўғрисида Тошкент шаҳар ҳокимлиги Коррупцияга қарши ички назорат бўлими бошлиғи Ш. Ҳ.Турдиқуловнинг ахборотлари кенгаш аъзолари томонидан кўриб чиқилди.

GUJUM.UZ

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.