Коррупциясиз соҳага эришиш йўлида

0
45
марта кўрилган.

Кеча Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш миллий кенгашининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди.

Мажлисни Олий Мажлис Сенати раиси ва Миллий кенгаш раиси Т. Нарбаева олиб борди. Мажлисда Тошкент шаҳар, Қорақалпоғистон Республикаси  ва вилоятларнинг Коррупцияга қарши курашиш ҳудудий кенгашлари аъзолари ҳам онлайн иштирок этишди.

Кун тартибида Давлат органи ва ташкилотларининг коррупцияга қарши курашиш ишларининг самарадорлигини рейтинг баҳолаш ҳамда коррупциявий хавф-хатарларини аниқлаш якунлари тўғрисидаги ахбороти эшитилди.

Жумладан, Олий таълим тизимида ҳамда давлат харидлари соҳасида “коррупциясиз соҳа” лойиҳаси доирасида олиб борилаётган ишлар, давлат органларидаги жамоатчилик кенгашлари фаолиятини ўрганиш якунлари ва коррупцияга қарши курашиш борасида қўшимча чора – тадбирларни белгилаш тўғрисидаги масалалар кўриб чиқилди.

Шунингдек, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги тизимида ҳамда давлат харидлари соҳасида “коррупциясиз соҳа” лойиҳасини амалга ошириш юзасидан 2024 – 2026 — йилларга мўлжалланган йўл харитаси тасдиқланди.

gujum.uz

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.