Aйни кунларда Таиланднинг Паттайя шаҳрида кураш бўйича 20 ёшгача бўлганлар ўртасида Осиё чемпионати бўлиб ўтмоқда, дея хабар беради Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги Матбуот хизмати.
Мусобақанинг биринчи кунида -81 кг, -90 кг, -100 кг ва 100 кгдан юқори вазндаги ўғил болалар ҳамда -44 кг, -48 кг, -52 кг, -57 кг вазн тоифаларидаги қизлар ўртасида баҳслар ўтказилди.
Қитъа биринчилигининг илк кунида вакилларимиз 12 та (6 та олтин ва 6 та кумуш) медални қўл киритишди. Эътиборли жиҳати биринчи кунги баҳсларда йигитларимиз барча вазн тоифаларида яққол устунлик билан биринчи ва иккинчи ўринларни банд этишди.
Қизларимиздан эса Ирода Мамашева (-57 кг), Зарнигор Раҳмиддинова (-52 кг) олтин, Барно Маликова (-44 кг) ва Диллола Деҳқонбойева (-48 кг) кумуш медалга сазовор бўлишди.