Лицензия олиш тартиблари осонлаштирилгани инвесторларни ҳам қизиқтириб қўйди

0
140
марта кўрилган.

Урганч шаҳар Давлат хизматлари ходимлари  инвесторлар ва тегишли ташкилот вакиллари билан учрашув уюштирдилар.

Эрон ислом республикасидан ташриф буюрган икки нафар инвесторларга марказ ходимлари томонидан зарур маслаҳатлар берилди.
– Хоразмга аввал ҳам келганмиз, Қадимий юртингизда  учинчи марта меҳмонмиз.  Ўзбекистон менга жуда манзур ва маъқул. Чунки, инсонлари дилкаш ҳамда самимий. Хоразмга эса 5 йил олдин келган эдим, Ўтган қисқа давр ичида шаҳрингиз умуман бошқача гўзал  қиёфага эга бўлибди. Ўзгаришлардан, янгиликлардан лол қолдим. Ривожланиш тез суръатларда олиб борилмоқдаки, бироз муддат келмаган инсон бу ерни таниши қийин, – дейди эронлик инвестор Ғулом Ризо Ҳасанзода. – Бу сафарги ташрифимиздан кўзланган асосий мақсадимиз Хоразм вилоятида онкологик касалликларни аниқлаш ва уни даволаш бўйича клиника очишдир. Инвесторларга қулайликлар ва лицензия олиш тартиблари бизни қизиқтираётганди. Марказ ходимларининг маслаҳатлари иш бошлашимизда жуда асқотади.
Дарҳақиқат,  Давлат хизматлари ходимларининг тезкор иш услуби инвестортларни  ҳам қизиқтириб қўйди.

Мафтуна Рўзиматова, Хоразм вилоят Давлат хизматлари

Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар шўъбаси етакчи маслаҳатчиси

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.