“АЁЛ БОРКИ-ОЛАМ МУНАВВАР” ШИОРИ ОСТИДА ПОЙТАХТИМИЗ ТУМАНЛАРИДА ТУРЛИ МАДАНИЙ-МАЪРИФИЙ БАЙРАМ ТАДБИРЛАРИ ТАШКИЛ ҚИЛИНМОҚДА

0
241
марта кўрилган.

8 март хотин-қизлар куни – гўзаллик, нафислик ва латофатлик байрамидир. Одамлар ушбу байрамни севги, меҳрибонлик ва гўзаллик байрами сифатида нишонлайдилар. Баҳор ва Аёл тушунчалари қанчалик бир-бирини боғлаб туришига яна амин бўлмоқдамиз ва буни чуқур англамоқдамиз.

Табиат аёллар байрами баҳорнинг биринчи кунларига келиб тушиши ҳудди аёллар гўзаллигини нафис гуллар билан таққослаганлиги ҳам бекор эмас. Ушбу байрамда эркаклар ўз оналарига, турмуш ўртоқларига ва қизларига гуллар ва энг самимий тилаклар билан совғаларни берадилар. Бизлар учун нақадар Азиз бўлган аёллар шу кунларда янада эъзозланади, кўкларга кўтарилади. Дархақиқат, бизлар учун муқаддас бўлган оналаримизни, азиз опа-сингилларимизни хар қанча эъзозласак арзийди.

Тошкент шаҳрида 8 март – Хотин-қизлар куни муносабати билан “Аёл борки-олам мунаввар” шиори остида пойтахтимиз туманларида турли маданий-маърифий байрам тадбирлари ташкил қилинмоқда. Ана шундай тадбирлар пойтахтимизнинг Бектемир, Учтепа ва Мирзо Улуғбек туманида ўтказилди. Унда етти юзга яқин ижтимоий ҳимояга муҳтож, ногирон аёллар, нотўлиқ оила аъзолари, кўп болали оналар, шунингдек, меҳнат фахриялари иштирок этдилар. Тадбирда сўзга чиққанлар жамиятимиз равнақига ҳисса қўшаётган бир гуруҳ хотин қизларимизга эсдалик совғалари улашдилар ва санъаткорлар томонидан куй ва қўшиқлар ижро этилди.  

Ҳар йили 8 март куни аёлларга,  онаaларга, опа-сингилларимизга   турли туман совғалар олинади. Бу кун аёллар ўзларига оро беришади, совғалар олишади, қисқаси, байрамни ҳақиқий байрамдек ўтказишади. Йилда бир маротаба гўзал опа-сингилларимиз уй ишларидан  бироз чекинишади, айнан шу куни эркаклар рўзғорнинг енгилдек кўринган ва охири йўқ юмушларини ҳис қилишади… Яна бир бор байрамингиз билан деймиз – азиз аёллар!

Тошкент шаҳар ҳокимлиги

Ахборот хизмати

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.