Ўзбeк адибасининг китоби тақдимоти Жанубий Корeяда ўтказилди

0
92
марта кўрилган.

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, ЮНEСКО қошидаги Бутунжаҳон Ёзувчилар уюшмасининг “Вильям Шекспир” номидаги Халқаро мукофоти совриндори, болалар ёзувчиси, рассом ва таржимон Гулноз Тожибоеванинг “Самарқанд – Шарқ марвариди” номли китоби корейс тилида Жанубий Кореяда чоп этилди.

Куни кеча ушбу давлатда Осиё Маданият маркази (АСС) ва бошқа ташкилотлар ҳамкорлигида мазкур китобнинг тақдимоти ўтказилди.  

Тарихий мавзуда янгича услубда ёзилган ушбу китобда Самарқанд шаҳрининг қадамжолари, Регистон майдони, Улуғбек расадхонаси, музейларда сақланаётган, бизга тарихдан сўзловчи қадимий буюмлар, вилоятларимизнинг нақшинкор дўппилари, атлас ва адрас матоларимиздан тикилган либослар, маҳоратли заргарлар ишлаган миллий тақинчоқлар, номоддий маданий мерос сифатида ЮНEСКО рўйхатига киритилган палов ва бошқа шу каби миллий таомларимиз ҳақида сўз боради. Шу билан бирга юз фоиз табиий ва илк тайёрланиш усулини сақлаб келаётган машҳур Самарқанд қоғозининг яратилиш жараёни расмлар ҳамда изоҳларда берилган.  

Мазкур лойиҳадан кўзланган асосий мақсад Ўзбекистон ва унинг этномаданияти билан хорижлик ёшларни таништириш, қизиқтиришдан иборат.  

Манбаа: ЎзА

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.