Маҳалла оқсоқоли — маҳалланинг таянчи

0
243
марта кўрилган.

Тошкент шаҳар «Билим» ахборот-кутубхона маркази тасарруфидаги Абдулҳамид Сулаймон ўғли Чўлпон номидаги кутубхонада Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университетининг малака ошириш курсларида таҳсил олаётган Олмазор ҳамда Шайхонтоҳур туман маҳалла оқсоқоллари билан давра суҳбати уюштирилди.

Республика маҳалла бошқарувидан ташриф буюрган Г. Йўлчиева маҳалла оқсоқолларига берилаётган имкониятлар ва маҳаллалар шарт-шароитларини яхшилаш борасида амалга оширилаётган ислоҳатлар ҳақида гапириб,  маҳалла оқсоқоли — маҳалланинг таянчи эканлигини таъкидлади.

«Фойдаланувчиларга хизмат кўрсатиш» бўлими мутахассиси М.Ходжиакбарова кутубхона бўйлаб саёҳат уюштириб, зиё масканидан фойдаланиш қоидалари ҳамда кўргазмадаги адабиётлар кўргазмаси билан таништирди.

Суҳбат давомида кутубхона ёнгинасида бунёд этилган «Нуронийлар маркази» санаторияси ҳақида ҳам маълумотлар берилди.

Суҳбат якунида тадбир иштирокчилари зиё масканлари фаолиятини ва мутола маданияти янада  юксалтириш хусусида фикр-мулоҳазалар билдирдилар.

Ҳафиза Каримова, Тошкент шаҳар  «Билим» ахборот-кутубхона маркази директори

 

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.