МАКТАБ БИТИРУВЧИЛАРИнинг 6901 НАФАРИ ОЛТИН ВА КУМУШ МЕДАЛЛАР СОҲИБЛАРИ

0
290
марта кўрилган.

Жорий ўқув йилида умумий ўрта таълим муассасаларининг 11-синфини 451 053 нафар ўқувчи битириб чиққан бўлса, шулардан 6901 нафари олтин ва кумуш медалларига лойиқ деб топилди.

Айтиш жоизки, битирувчиларга медаллар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 22 февралдаги “Умумий ўрта таълим муассасалари ва академик лицейлар битирувчиларини рағбатлантиришни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 154-сон Қарорига асосан таълим муассасаларида тантанали равишда топширилиши лозим. Бироқ, жорий йилда мамлакатимиздаги карантин ҳолатини инобатга олиб, барча ҳудудларда медаллар битирувчиларга карантин қоидаларига риоя қилинган ҳолда топширилмоқда.

Мазкур рағбат 2019 йилдан буён ўқувчиларнинг таълим ва тарбияга бўлган иштиёқини ошириш ва улар орасида соғлом рақобат муҳитини ривожлантириш, иқтидорли ўқувчиларни қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантириш, уларнинг сифатли таълим олишга бўлган қизиқишларини янада ошириш мақсадида берилмоқда.

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.