Туркиянинг Анталя шаҳрида қиличбозликнинг сабля йўналиши бўйича ёшлар ўртасидаги Жаҳон кубогининг навбатдаги босқичи Ўзбекистон терма жамоаси учун ажойиб якунланди.
Жамоавий дастурдаги беллашувларда мамлакатимиз қизлари ҳам, йигитлари ҳам дунёнинг кучли жамоаларини мағлуб этиб, олтин медалларни қўлга киритишди.
Халқаро қиличбозлик федерацияси томонидан ўз йўналишларида дунёнинг энг кучли жамоаси деб эътироф этилган йигитларимиз мусобақа давомида Грузия, Германия, Украина ва финалда Туркия жамоаларини мағлубиятга учратди.
Қизларимиз эса Болгария, Польша ва Италия терма жамоаларига имконият қолдиришмади.