Мамлакатимизда ёшлар сиёсати самараси

0
131
марта кўрилган.

АОКА ҳузуридаги штабда Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи раисининг биринчи ўринбосари Акмал Жумабоев иштирокида ўтказилган брифингда Иттифоқ томонидан сўнгги уч йилда амалга оширилган ишлар ҳақида маълумот тақдим этилди.

Ўтган 3 йил мобайнида ёшлар сиёсати самарадорлигига доир жами 50та қонун ва қонуности ҳужжатлари қабул қилинди. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатида Ёшлар, маданият ва спорт масалалари қўмитаси, Қонунчилик палатасида Ёшлар масалалари бўйича комиссия ва “Ёшлар клуби” ташкил этилди.

Ҳозирги кунда бу йўналишдаги ишлар давом эттирилиб, Олий Мажлиси Сенати ва Қонунчилик палатаcи қошида “Ёшлар парламентлари”ни ташкил қилиш чоралари кўрилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Бош вазири раислигида, ҳудудларда эса ҳокимлар раислигида Ёшлар масалалари бўйича идоралараро кенгашлар фаолияти йўлга қўйилди.

Ёшлар томонидан илгари сурилган ташаббуслар асосида 28 та турли йўналишда нодавлат нотижорат ташкилотлари тузилди.

13 та хорижий ёшлар ташкилотлари билан ҳамкорлик алоқалари йўлга қўйилди. Ўзбекистон 2018 йилда Шанхай ҳамкорлик ташкилоти Ёшлар кенгашига, 2020 йилда Мустақил давлатлар ҳамдўстлиги Ёшлар масалалари бўйича кенгашига тенг ҳуқуқли аъзо сифатида қабул қилинди.

Ўтган 3 йил мобайнида 641 392 нафар ёшлар бандлигини таъминлашга кўмаклашилди. 2020 йил январь-май ойлари давомида 206 373 нафар ишсиз ёшлар бандлиги таъминланди.

“Yoshlar – kelajagimiz” Давлат дастури доирасида 7 562 та бизнес лойиҳага жами 1 трлн. 591,1 млрд. сўм миқдорда имтиёзли кредит маблағлари ажратиш орқали 33 678 та янги иш ўринлари яратилди.

Ҳудудларда 25 та “Yosh tadbirkorlar” коворкинг-марказлари ҳамда 153 та “Yoshlar mehnat guzari” комплекслари фойдаланишга топширилиб, уларда жами 2 090 та янги иш ўринлари яратилди.

Ҳудудларда 8 636 нафар фаол ёшлардан иборат 443 та “Жасорат” клублари фаолияти йўлга қўйилди. Ички ишлар органлари профилактик ҳисобида турган 7 968 нафар вояга етмаганлар Ёшлар иттифоқи тавсияси асосида махсус ҳисобдан чиқарилди.

 “Ёшлар кафиллиги” асосида 762 нафар ёшлар суд залидан озод қилинди.

Ҳудудларда 25 та Рақамли технологиялар ўқув марказлари ташкил этилиб, “Маърифат карвони” тадбирлари доирасида 3 млн.дан ортиқ китоблар ёшларга етказиб берилди, “Ёш китобхон” танлови, “Бир миллион дастурчи” каби ўнлаб йирик лойиҳалар амалга оширилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик Палатасига ўтказилган сайловларда 9 нафар (6 фоиз) ёшлар депутат этиб сайланган бўлса, маҳаллий кенгашлар депутатларининг 10 фоизини ёшлар ташкил этади.

“Мард ўғлон” давлат мукофоти ва “Келажак бунёдкори” медали таъсис этилиб, жами 84 нафар ёш мукофотланди.

Республикамиз Қуролли Кучлари сафида муддатли ҳарбий хизматни ўтаб, 2018-2019 йилларда таълим олаётган 12 897 нафар талаба-ёшлар учун жами 36,2 млрд сўм, олий таълим муассасаларида аъло баҳоларга таълим олаётган 3 488 нафар талаба-ёшларнинг шартнома тўлови учун 9, 88 млрд. сўм маблағ тўлаб берилди.

Чин етим, ногирон, Меҳрибонлик уйида тарбияланган ва боқувчисини йўқотган 516 нафар талабаларнинг 1 млрд 540 млн сўмлик тўлов шартнома маблағлари тўлаб берилди.

Ўтган давр давомида 2 668 та ёш оилаларга “Ёшлар уйлари” берилиб, 121,3 млрд сўм миқдордаги бошланғич тўлов маблағлари тўлаб берилди.

Коронавирус пандемияси даврида 5 минг нафардан ортиқ волонтёр ёшлар 397 740 та хонадонларга хайрия маҳсулотларини етказиб берди.

“Саховат ва кўмак” умумхалқ ҳаракати доирасида ёш тадбиркорлар томонидан 14 мингта оилаларга 12 турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари етказиб берилиб, минг нафар эҳтиёжманд оилалар оталиққа олинди.

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.